Зафар Ҳошимов иқтисодий хавфсизлик бўйича таклифлар берди
❗️Зафар Ҳошимов Украинадаги уруш ва Россияга қарши санкциялар фонида Ўзбекистон эътибор қаратиши керак бўлган жиҳатларни санаб ўтди:
➖Ҳозирги шароитда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида таъминот манбаларини диверсификация қилиш имконини берадиган барча озиқ-овқат ва истеъмол товарларига импорт божлари ва акциз солиғини бекор қилиш лозим. Бу озиқ-овқат хавфсизлиги масаласи ва бозордаги нархларнинг кўтарилиши ҳамда танқислигини юмшатишнинг деярли ягона йўлидир;
➖Бозорларни ва маҳсулот турларини, ҳам экспорт, ҳам импортни диверсификация қилиш;
➖ЖСТга киришни имкон қадар тезлаштириш ва барча давлатлар билан эркин савдо шартномаларини тузиш зарур;
➖Халқаро ҳуқуқ ва давлатлараро шартномаларга мувофиқ барча транзит мамлакатлар, жумладан, биринчи навбатда Россия ҳудуди орқали юкларнинг тўсиқсиз ўтишини таъминлаган ҳолда мамлакатимиздан ва мамлакатимизга олиб борувчи логистика йўналишларини диверсификация қилиш;
➖Имконият даражасида меҳнат муҳожирларимиз учун меҳнат бозорларини диверсификация қилиш;
➖Россия ва Беларусда бизнинг меҳнат бозоримиз маркетингини фаоллаштириш;
➖Мутахассисларни бошқа жойга кўчиришни имкон қадар соддалаштириш: махсус соддалаштирилган виза режимларини (иш визалари ҳақида гапиряпмиз), рўйхатга олишнинг соддалаштирилган тизимини, яшаш учун рухсатномаларни, ишлашга рухсатномаларни беришни жорий қилиш ва буни барча мутахассисликлар бўйича амалга ошириш;
➖Фуқаролик авиациясида ҳаво флоти, рейслар ва маршрутлар сонини, шу жумладан, ҳаво транспорти бозорини либераллаштириш ҳисобига кўпайтириш, Бизнинг авиакомпанияларимиз тез муваффақиятга эришиш учун ноёб имкониятга эга.
Батафсил бу ерда ўқиш мумкин.
- 👍 1147

