Ўзбекистонга мобил телефонлар импорти 10 бараварга ошди

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalFoto1 daqiqa0
Турли русумдаги тўртта мобил телефон девор олдида қатор бўлиб турибди

Ўзбекистон хориждан 781,7 минг дона мобил телефон импорт қилди

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, жорий йилнинг 1 ноябрь ҳолатига кўра, мамлакатимизга қиймати 64,6 млн. AҚШ долларига тенг бўлган 781,7 минг дона мобил телефонлари импорт қилинган.

Ўтган йилнинг шу даврида 79,9 мингта телефон ҚОНУНИЙ йўл билан импорт қилинган эди, қолганлари ўғринча ва яширин йўллар билан кирган ҳамда сотилган. Демак, қонуний йўллар билан телефон кириши тахминан 10 бараварга ошган. Ёки бошқача айтганда ўтган йили чегараларимиз орқали шунча телефон худди шамолдаги чанг каби кўзга кўринмасдан ўтиб кетган ва чегара ҳамда божхона органлари буни сезмай қолган (ажойиб!).

Ўзбекистон жорий йилда жами 19 та давлатдан мобил телефонлар импорт қилган, улар орасида Хитой, Вьетнам, Ҳиндистон, БАА, Россия давлатлари етакчи.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek