Жалақудуқда пандемия пайтида пиёда юриш акцияси ўтказилди

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalFoto1 daqiqa1tahrirlangan
Жалақудуқда «Sog‘lom hayot sari qadam bos!» баннерини кўтариб турган оқ кийимли ва ниқобли эркаклар гуруҳи

Мана бу Жалақудуқда ўтган пиёда юриш акцияси.

Ижтимоий масофа ҳақида гап-сўз бўлиши мумкин эмас. Одамлар коронавирусга тест топширмаган. Нари борса, иситма ўлчангандир.

Энди расмга яхшилаб эътибор беринг. Иштирокчиларнинг катта қисми қариялар. Отахон ва онахонлар.

Пандемия пайтида энг кўп асраб-авайлашимиз керак бўлган инсонлар бу - кексаларимиз эмасми?! Ахир айнан кексаларнинг ҳаёти кўпроқ хавф остида деб роса жавраган эдикку! Қайси виждон билан шунақа синовли пайтда қарияларимизни кўчага ёнма-ён териб қўйиб, пиёда юрдиряпмиз?

Буларни назорат қиладиган бирор инсон борми? Ёки ҳамма кўр, ҳамма кар, ҳамма гунгми?

Кечирасизлару, Ўзбекистоннинг бошқа чеккаларида ҳатто яқин инсони вафот этса ҳам тириклар соғлиғидан хавотир олингани учун жанозаларда одам кўпайтиришга рухсат берилмаяпти. Узоғи 5-10 киши билан сўнгги манзилга кузатишмоқда. Буёқда эса юзлаб одамлар ёнма-ён пиёда юрмоқда.

Ҳаммаси хўжакўрсин, ҳаммаси кўзбўямачилик... На хохолаб кулишингни билмайсан, на ўкириб йиғлашингни...

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek