Вазирлар Маҳкамаси ходимларида коронавирус аниқланди

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn1 daqiqa0tahrirlangan

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ АХБОРОТИ

Жорий йил 17 июнь куни Вазирлар Маҳкамаси ходимларининг икки нафаридан COVID-19 инфекцияси аниқланди. Ўрганишлар натижасида коронавирус уларда клиник белгиларсиз (симптомларсиз) кечаётгани маълум бўлди.

Белгиланган тартибда зарур чоралар кўрилиб ушбу ходимлар шифокорлар назоратига олинди. Улар билан иш жараёнида мулоқотда бўлган ходимлар икки ҳафта муддатга карантинга ўтказилди ва айни пайтда Вазирлар Маҳкамаси доимий тартибда ишламоқда.

Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, ҳукумат пандемия даврида мунтазам равишда фаолият юритиб келмоқда.

Бош вазирнинг матбуот хизмати

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek