Умумий овқатланиш корхоналари учун солиқ имтиёзлари

Matn3-dekabr, 2021, 15:461 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

2021 йил 1 сентябрдан бошлаб 2021 йил 31 декабрга қадар умумий овқатланиш корхоналари юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ва юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни тўлашдан озод қилинади.

Шунингдек, умумий овқатланиш корхоналарига айрим солиқлардан 2021 йил 15 август ҳолатига бўлган мавжуд қарздорликни, шунингдек, барча солиқлар бўйича жарима ва пеняларни 2022 йил 1 январдан 1 июлга қадар фоизларни тўламасдан тенг миқдорларда кечиктириб (бўлиб-бўлиб) тўлаш ҳуқуқи берилади.

❗️Мазкур мазмундаги қонун лойиҳаси (Солиқ кодексига ўзгартириш киритиш) депутатлар томонидан кўриб чиқилиб, биринчи ва иккинчи ўқишларда қабул қилинди, дея хабар бермоқда Расул Кушербаев.

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 2
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek