Alkohol ва тамакини чеклаш тўғрисидаги қонун муҳокамаси

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalAlbom2 daqiqa0tahrirlangan
YouTube видеоси остидаги фойдаланувчиларнинг салбий ва бефарқ изоҳлари скриншоти
Фойдаланувчиларнинг қонун муҳокамасига нисбатан шаблон гаплари ва эътирозлари акс этган изоҳлар

Бир муаммо бошқасини инкор қилмаслиги керак

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг ҳозирги ялпи мажлисида «Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинмоқда. Бу жуда муҳим қонун. Чунки гап бу ерда фуқаролар, айниқса ёшлар саломатлиги ҳақида кетмоқда.

Аммо YouTube'даги изоҳларга қарасак, аксарият изоҳ қолдираётган инсонлар учун бу жуда майда масала. "Муҳокама қилгани бошқа гап йўқми, бошқа муаммо қуриб қолдими" — одамларнинг ҳар доимги шаблон гапи. Инсонлар фақат ўз муаммосини эшитишни хоҳлайди, бошқаларнинг дарди, ҳаттоки у бутун халқ билан боғлиқ муаммо бўлса ҳам, унчалик қизиқ эмас. Шу янгамга, шу поччам, дермиди...

Албатта, 10-15 нафар инсонларга қараб, ҳаммага баҳо бериш нотўғри. Барчадан бир хил фикрлашни кутиш ҳам нотўғри. Лекин бир муаммо, бошқасини инкор қилмаслиги керак ва фаол жамият вакиллари имкон қадар бу каби муҳим масалаларга бефарқ бўлмаса яхши бўларди.

👉@xushnudbek👈

  • 👍 2
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek