Бутунжаҳон тамакидан воз кечиш куни нишонланмоқда
Бугун, 31 май - Бутунжаҳон тамакидан воз кечиш куни.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳар йили ушбу кун арафасида #CommitToQuit шиори остида кашандаликка қарши курашиш, тамакидан воз кечиш, унга қарамликдан қутилиш бўйича акциялар ўтказади.
Шахсан мен ҳам ушбу акцияни қўллаб-қувватлайман ва тамакининг ҳар қандай турига қарши эканимни маълум қиламан.
Чекишни ташлаш қай даражада қийин иш, аниқ бирор нарса дея олмайман, чунки ўзим умримда чекмаганман ва ўз-ўзидан уни ташлаб ҳам кўрмаганман. Аммо ишонаманки, чекишни ташлашга ҳар қандай инсоннинг иродаси бемалол етади. Фақат бунга хоҳиш бўлса кифоя.
Чекишни ташланг, тамакидан узоқроқ юринг, саломатлигингиз энг аввало ўзингизга ва яқинларингизга керак.
👉 @xushnudbek 👈

