Минимал истеъмол харажатлари эълон қилиниши кутилмоқда
Минимал истеъмол харажатлари эълон қилиниши кутилмоқда
Бугун соат 12:00 да АОКАда бўлиб ўтадиган матбуот анжуманида Ўзбекистонда минимал истеъмол харажатлари қийматининг дастлабки ҳисоб-китоблари тўғрисида маълумот берилади.
Матбуот анжуманида:
🎙Илҳом Норқулов
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари
🎙Жамшид Абруев
Молия вазири ўринбосари
🎙 Умид Алиев
ЮНИСЕФ эксперти
🎙Винаяк Нагараж
Жаҳон Банки эксперти
иштирок этади.
Матбуот анжумани UzReport TV ва O‘zbekiston 24 телеканаллари ҳамда АОКАнинг Youtube ва Facebookдаги тармоғи орқали онлайн ёритилади.
Иқтисодчи ва блогер Отабек Бакиров айтганидек, ижтимоий сиёсатни инсонийлаштириш йўлидаги илк муҳим қадам ташланмоқда. Бу қадамга осонлик билан келингани йўқ, албатта.
Минимал истеъмол харажатлари миқдори ҳозирча номаълум, лекин дастлабки босқичда Ўзбекистон тарихида илк марта ушбу миқдорларнинг расман тасдиқланишининг ўзи қувонарли воқеа.
Ҳали бу мавзуга яна қайтамиз.
👉 @xushnudbek 👈

