Тадбиркорлар солиқларни бўлиб-бўлиб тўлаши мумкин бўлади
1 июндан айрим тадбиркорлар солиқларни бўлиб-бўлиб тўлаши мумкин бўлади
21 апрелда имзоланган «Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш, ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарорига биноан айрим тадбиркорлик субъектларининг солиқ мажбуриятларини бажаришида имтиёзлар тақдим этилмоқда.
Хусусан 2021 йил 1 июндан солиқ қарзини тўлаш имкониятига эга бўлмаётган тадбиркорлик субъектларига солиқларни бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқи бериш назарда тутилмоқда.
Ушбу имтиёз:
✅ уч йилдан ортиқ вақтдан буён фаолият кўрсатаётган;
✅ солиқларни муддатида тўлаб келган хўжалик субъектларига татбиқ этилади.
👉 @xushnudbek 👈


