Ҳайдовчилар биометрик паспорт билан юриши мумкин
Xushnudbek.uzMatn1 daqiqa0tahrirlangan❓Ҳайдовчилар биометрик паспортини кўрсатса, бошқа ҳужжатларини ёнида олиб юрмаса ҳам бўладими?
✅ ЖАВОБ: Бўлади!
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 135-моддасига киритилган ўзгартиришга кўра, ҳайдовчининг ёнида Ўзбекистон Республикасининг ички ишлар органлари ёхуд консуллик муассасалари томонидан берилган биометрик паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси мавжуд бўлган тақдирда, 4 та ҳужжатни ("права", техпаспорт, суғурта ва ишончнома) ёнида олиб юриши талаб этилмайди. Расмий манба
Кўриб турганингиздек, Кодексда аниқ ва тиниқ қилиб биометрик паспорт ҳам кўрсатилган.
Аммо обуначиларимиздан келаётган хабарларга кўра, биометрик паспорт берилганда ЙПХ инспекторлари базадан ҳеч нарсани текшира олмаяпти ва қолган ҳужжатларини тақдим этишни талаб қилишмоқда. Қонунда борку, дейишса, "бизга бу ҳақида ҳеч нарса дейилмаган" деган жавобни қайтаришибди.
Ҳурматли ҳайдовчилар!
Ўзбекистон Республикаси қонунлари барча учун бажарилиши бирдек мажбурий бўлган ҳужжат ҳисобланади. Шу сабабли биометрик паспортингиз ёнингизда бўлса, ҳайдовчилик гувоҳномаси, техпаспорт, суғурта полиси ва ишончномани инспекторга кўрсатишингиз шарт эмас.
Агар инспекторлар қонунни билмаса ёки биометрик паспорт орқали маълумотларингизни текшира олмаса, бу уларнинг муаммоси. Аслида бу инспекторларнинг ҳам муаммоси эмас, Ички ишлар вазирлиги бунга тезроқ ечим топиши керак. Лекин бу ечим ҳайдовчилар фойдасига бўлиши керак. "Узр, мен қонун бўйича иш тутяпман" деб қатъий туришга ҳаққингиз бор.
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 1071

