Ҳайдовчилардан айрим ҳужжатларни олиб юриш талаб этилмайди

Matn28-fevral, 2022, 19:481 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan
Javob berilgan xabar: Xushnudbek.uzVideo xabar

Эртага — 1 мартдан бошлаб, ёнида биометрик паспорт ёки ID-картаси мавжуд бўлганда, ҳайдовчидан "права", "техпаспорт", ишончнома ва суғурта полисини ёнида олиб юриши талаб этилмайди.

МЖтКнинг 135-моддасига киритилган қўшимчага кўра, ёнида Ўзбекистон Республикасининг ички ишлар органлари ёхуд консуллик муассасалари томонидан берилган биометрик паспорт ёки ID-картаси мавжуд бўлганда, ҳайдовчининг:

➖ транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатни (праваси);
➖ транспорт воситаси рўйхатдан ўтказилгани тўғрисидаги ҳужжат (техпаспорт);
➖шунингдек транспорт воситасига эгалик қилиш, эгаси йўқлигида ундан фойдаланиш ёки уни тасарруф этиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар (ишончнома)ни;
➖ суғурта полисини ўз ёнида олиб юриши талаб этилмайди.

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 2378
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek