Ҳайдовчилар боди-камерасиз ЙПХ ходимига ҳужжат бермаслиги мумкин

Matn1-yanvar, 2020, 19:301 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

​​Ҳайдовчилар диққатига!

Бугундан (2020 йил 1 январь) боди-камераси бўлмаган ЙПХ ходимига ҳужжат кўрсатмаслик мумкин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 декабрдаги 975-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 18-банди 4-хатбошисига биноан, ҳайдовчилар мобиль видеокамерасиз хизматни олиб бораётган ЙПХ ходимига ҳужжатларни тақдим этмаслик ҳуқуқига эга.

Агар Сизни ЙПХ ходими тўхтатсаю, лекин унинг боди-камераси бўлмаса, унда истасангиз ҳужжатларингизни кўрсатинг, истасангиз кўрсатманг. Бу Сизнинг мутлоқ ҳуқуқингиз.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek