Xushnudbek.uz каналининг 2019 йилдаги статистикаси
Matn1-yanvar, 2020, 18:581 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan
TGStat хизмати @xushnudbek каналининг 2019 йилдаги статистикаси ҳақида умумий маълумот берди.
Каналимизга 2019 йилда 117 минг 275 нафар янги обуначи қўшилибди.
Каналда ёзилган постлар йил давомида жами 198 млн марта ўқилибди.
Йил давомида жами 2500 та пост эълон қилибман. Кунига ўртача 7 тадан пост дегани бу.
Каналдаги битта пост ўртача 107 минг марта кўрилаётган экан. Бир кунда эса постларни ўртача 942 минг марта ўқишмоқда.
Хуллас, шунақа қизиқарли статистикалар чиқибди 2019 йилда. Ҳа, айтганча, TGStat хизматида обуначилар сони бўйича «Блоглар» категориясида 1-ўринда эканмиз.
Барча муштарийларга ташаккурларим!

