Kun.uz сайти маъмурий иш доирасида жаримага тортилди
Кеча, 21 июнь куни жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судида Kun.uz сайти билан боғлиқ маъмурий иш кўриб чиқилди.
Суд қарорига кўра, сайтдаги айрим материаллар белгиланган тартиб асосида диний экспертизадан ўтказилмаганлиги учун KunUz раҳбари МЖтК 184-2-моддасида (Диний мазмундаги материалларни қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш, олиб кириш ёки тарқатиш) назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилди ва у базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баробари (12 млн 250 минг сўм) миқдорида жаримага тортилди.
Эътиборли томони, кеча соат 21:00 дан буён Кун.уз сайтида бирорта хабар эълон қилинмади. Бу қисқа танаффус эканлиги, тез орада сайт яна ўз фаолиятини бошлаши айтилмоқда.
Лекин ижтимоий тармоқларда айрим фойдаланувчилар буни ўзига хос протест сифатида ҳам қабул қилишмоқда.
UPD: KunUz баёнот билан чиқди ва улар айнан айрим қонунчилик меъёрлари ҳалигача эскича қолипдалигига тоқатсизлигини ва ўз норозилигини ифодалаш учун 1 кунлик танаффус қилганини билдирди.
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 2

