Ўзбек-Афғон чегаралари вақтинча ёпилди
Xushnudbek.uzMatn1 daqiqa0❌ Ўзбек-Афғон чегаралари ёпилди
Афғонистон Ислом Республикасида коронавирус инфекцияси билан боғлиқ эпидемиологик вазият кескинлашаётганлигини инобатга олиб, Республика махсус комиссияси ўзбек-афғон Давлат чегараси орқали фуқароларнинг ҳаракатланишини вақтинча тўхтатишга қарор қилди.
“Термиз-автойўл” чегара ўтказиш пункти орқали қуйидагиларнинг ҳаракатланишига рухсат берилади:
📌дипломатик ваколатхоналар, консуллик муассасалар ва халқаро ташкилотлар ходимлари ҳамда уларнинг оила аъзоларига;
📌халқаро юк ташиш билан шуғулланувчи ҳайдовчиларга;
📌ўз юртига қайтаётган Ўзбекистон ва Афғонистон фуқароларига.
✅ Коронавирусга тест натижаси манфий бўлсагина шахслар Ўзбекистонга киритилади.
Агар тест натижаси мусбат чиқса:
➖ Ўзбекистон фуқаролари махсус клиникаларга даволаниш учун юборилади;
➖ Чет эл фуқаролари Ўзбекистонга киритилмайди.
👉 @xushnudbek 👈



