Тошкентда 40 мингдан ошиқ ёшнинг бандлиги таъминланди
Xushnudbek.uzFoto1 daqiqa0tahrirlangan
Йил давомида пойтахтда 40 мингдан ошиқ ёшнинг бандлиги таъминланган
Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев “Тошкент ёшлар форуми – 2021” доирасидаги ёшларга мурожаат йўллади ва йил давомида амалга оширилган ишлар сарҳисобига тўхталди.
Хусусан, 2021 йилда умумий ҳисобда 40 114 нафар ёшнинг бандлиги таъминлангани айтилди. Уларнинг 11 039 нафари касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш орқали банд қилинган.
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 3






