Фавқулодда ҳолат тўғрисидаги қонун қабул қилинди
«Фавқулодда ҳолат тўғрисида»ги Конституциявий қонун қабул қилинди
Қонунга кўра, фавқулодда ҳолат фуқароларнинг ҳаётига, соғлиғига ва хавфсизлигига, конституциявий тузумга ва ҳудудий яхлитлигига бевосита таҳдид соладиган ҳамда фавқулодда чоралар қўлламасдан бартараф этиш мумкин бўлмаган ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда жорий этилади.
Фавқулодда ҳолат Президент фармони билан Ўзбекистоннинг бутун ҳудудида ёки айрим жойларида жорий этилиши мумкин.
Ўзбекистоннинг бутун ҳудудидаги фавқулодда ҳолат 30 суткадан, айрим жойлардаги фавқулодда ҳолат эса 60 суткадан ошиши мумкин эмас. Фавқулодда ҳолатни жорий этиш мақсадларига эришилмаганда яна бир муддатга узайтирилиши мумкин.
Реал ташқи хавф бўлганида комендантлик соати жорий этилиши мумкин. Бунда қоидаларни бузган шахслар комендантлик соати тугагунига қадар ушлаб турилади.
Ўзбекистоннинг айрим жойларида фавқулодда ҳолат эълон қилинганда 24 соат ичида чегарадош давлатлар хабардор қилинади.
Мазкур Конституциявий қонун бугундан кучга кирди.
👉 @xushnudbek👈
- 👍 1

