Деновдаги портлаш иши доирасида 3 киши қамоққа олинди

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn1 daqiqa0tahrirlangan

Деновдаги портлаш иши доирасида 3 киши қамоққа олинди

Савдо мажмуасида юзага келган портлаш ҳодисаси бўйича тергов қилинаётган жиноят иши доирасида 3 киши эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.

Денов шаҳар газ бўлими бошлиғи ва “Ҳудудгаз Сурхондарё” газ таъминотининг 2 нафар ходимларига нисбатан Жиноят кодексининг 116 (Касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик) ҳамда 214-модда (Давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи хизматчисининг қонунга хилоф равишда моддий қимматликлар олиши ёки мулкий манфаатдор бўлиши)лари билан айб эълон қилинган.

Дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда, деб хабар бермоқда Бош прокуратура.

👉 @xushnudbek👈

  • 👍 2
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek