Деновдаги портлаш оқибатлари бўйича маълумот берилди
Foto9-dekabr, 2021, 10:051 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan
Деновдаги ҳодиса оқибатлари
Савдо марказида юз берган портлаш бўйича матбуот анжумани ўтказилди. Унда вилоят ҳокими Тўра Боболов ва бошқа мутасаддилар портлаш келтирган талафотлар ҳақида маълумот берган.
Жумладан, портлашда:
➖ 65та уй зарар кўрган;
➖ 6та хонадон деворлари ёрилиб, яшаш учун яроқсиз ҳолга келган.
➖ бир нечта ижтимоий соҳа объектлари зарарланган.
Уй-жойи яроқсиз ҳолга келган фуқаролар учун 24та янги хонадон вақтинча ижарага олинган ва улар ўша ерга кўчирилган.
Эслатиб ўтамиз, 7 декабр куни содир бўлган кучли портлашда 9 киши тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган. Вайроналар орасидан 2 кишининг жасади топилган.
- 👍 2

