Генерал-майор Д.Панга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Matn23-noyabr, 2019, 17:141 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan
РАСМИЙ БАЁНОТ
Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси томонидан 2019 йил 19 ноябрь куни ИИВ Қоровул қўшинлари собиқ қўмондони генерал-майор Д.Панга нисбатан Жиноят кодексининг 301-моддаси 1-қисми (ҳокимиятни суиистеъмол қилиш, ҳокимият ваколатидан ташқарига чиқиш ёки ҳокимият ҳаракатсизлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
2019 йил 23 ноябрь куни Д.Пан ЖКнинг 301-моддаси 1-қисми билан билан айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиниб, Тошкент ҳарбий судининг ажримига асосан эҳтиёт чораси сифатида “қамоққа олиш” қўлланилди.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
