Бухородаги автобус портлаши тафсилотлари очиқланди

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn2 daqiqa0tahrirlangan

Бухородаги автобусда пахта теримчилари эмас, балки маккажўхори сўтасини олишга кетаётган ишчилар бўлган

Бухородаги автобус фожиаси бўйича қўшимча маълумотлар аниқланди.

👉 Фожиада вафот этган ҳамда жароҳат олганлар 26 нафар фуқароларнинг рўйхати эълон қилинди.

👉 Айрим мустақил манбалар хабар тарқатганидек, ушбу автобусда пахта теримчилари бўлган, деган гап ўз исботини топмади. Аниқланишича, Қоровулбозор туманидаги “Рахмон Ахмад” фермер хўжалиги раиси Р.Ахмедов Вобкент тумани “Пушмон” МФЙ, “Хайрабодча” қишлоғида яшовчи Г.Розиқова томонидан 25 нафар фуқаролардан иборат қишлоқ хўжалиги ишларига жалб қилиш учун ташкил қилинган мавсумий мадад гуруҳи билан фермер хўжалигида экилган маккажўхори сўтасини олиш учун Вобкент туманидан Қоровулбозор туманига олиб кетаётган вақтда ушбу ҳодиса содир бўлган.

👉 “Вобкент Гулшани” МЧЖга тегишли бўлган, ISUZU русумли 80 Y 120 КА давлат белгили автобус Когон туманидаги “ZELICH OIL GAZ” метан газ қуйиш шохобчасидан ёқилғи қуйиб, тахминан 700 метр масофа юргандан сўнг автоулов газ балони портлаган.

👉 2018 йилнинг ўтган даврида “ZELICH OIL GAZ” метан газ қуйиш шохобчасида автотранспорт воситаларига газ қуйилганидан сўнг содир этилган шу каби бахтсиз ҳодисалар сони 2тани ташкил қилиб, бугунги ҳолат учинчиси ҳисобланади. Жумладан, 2018 йил 2 февраль куни худди шу газ заправкадан газ қуйган "Матиз" портлаб кетиб, эру хотин вафот этган бўлса, 2018 йил 26 август куни газ қуйиб, ўттиз километрча масофада йўл босиб, автомашинани ўзи яшайдиган уй олдига келтириб қўйганидан сўнг портлаб кетган. Ушбу жараёнда бирор киши жароҳат олмаган.

👉 “Zelich oil” метан газ қуйиш шохобчасида автомобилларга ёқилғи қуйиш нормаларига риоя қилиниши аҳволини ўрганиш борасида, мутахассислар жалб қилиниб, ўрганишлар олиб борилмоқда.

👉 Вафот этганларнинг оиласига 10 млн. сўмдан, оғир тан жароҳати олганларга 5 млн. сўмдан ва қолган жароҳатланганларга 2 млн. сўмдан моддий ёрдам пуллари ажратиб берилди.

👉 Бугунги фожиа юзасидан 18.09.2018 йилда вилоят ИИБ ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 259-моддаси 2-қисми “а”, “б” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари вилоят ИИБ ТБ зиммасига юклатилиб, вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинди.

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ

  • 😢 1
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek