Қашқадарёда пора бериш ва фирибгарлик ҳолатлари аниқланди
Кеча Қашқадарё вилоятида прокуратура ходимларига пора беришга уринган 2 нафар фуқаро қўлга олинганлиги хабар қилинди.
1-ҳолатда 12 октябрь куни Шаҳрисабз туман халқ таълими бўлими бош ҳисобчиси Х.Ж. 117 млн камомад бўйича ўзи ва бошқаларни жазодан қутилиб қолиши эвазига Шаҳрисабз тумани прокурори ёрдамчисига 2500 АҚШ долларини пора тариқасида берган вақтда ушланган.
2-ҳолатда 13 октябрь куни Қарши шаҳрида 90 кишини заҳарланишига сабабчи бўлган салатчи М.Ш. ўз қилмиши бўйича жазодан қутилиб қолиш мақсадида Қарши шаҳар прокуратураси терговчисининг хизмат хонасида унга 500 АҚШ долларини пора тариқасида берган вақтда ушланган.
Ҳа, айтганча, Қашқадарёда яна бир ҳолат бўлган. Фуқаро С.Б. ўзини прокуратурада ишлашини айтиб, бошқа бир фуқародан қарзини ундириб бериш эвазига 12 октябрь куни Қарши шаҳар “Осиё” бозори автошоҳ бекатида 500 АҚШ доллари ва 8 млн сўм пулни фирибгарлик йўли билан олиб, пора беришга далолатчилик қилганида ашёвий далиллар билан ушланган.
Барча ҳолатлар бўйича жиноят иши қўзғатилган.
Айрим тизим вакиллари (қайси тизимлигини айтиб ўтирмайман) кетма-кет пора олиш бўйича мусобақа ўйнаётган бир пайтда, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар пора олувчи ва берувчиларни тутиш бўйича беллашгани қандай яхши. Йўқса, ҳаммаёқ коррупционерларга тўлиб кетади.
Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ
