Иш ҳақи ва нафақаларни ошириш тўғрисидаги янги Фармон

Matn14-oktabr, 2018, 11:521 daqiqa0 koʻrish

Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисидаги кечаги Президент Фармони шунга ўхшаш аввалги фармонлардан анча фарқ қиладиган матнга эга.

Унда фақатгина оширилган ЭКИҲнинг миқдори бор эмас, балки меҳнатга ҳақ тўлаш билан боғлиқ Президентнинг янги кўрсатмалари ҳам ўрин эгаллаган.

Хусусан, Вазирлар Маҳкамаси 2019 йил 1 январдан Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тариф сеткасини қайта кўриб чиқади.

Бунда тариф сетканинг қуйи разрядлари тариф коэффициентларини ўртача 10 фоизга, шу жумладан, 1-разряд бўйича 15 фоизга, 2-разряд бўйича 10 фоизга ва 3-разряд бўйича 5 фоизга ошириш орқали меҳнатига кам ҳақ тўланадиган ходимларнинг иш ҳақи миқдорининг жадал равишда оширилишини кўзда тутилади. Бу энг қуйи қатламнинг ижтимоий ҳимояси учун ижобий фойда беради.

Давлат бюджети ҳисобидан сақланадиган ташкилотларда банд бўлган универсал касблар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашга доир разрядларни танқидий кўриб чиқилади ва 2019 йил 1 январидан уларнинг янгиланганларини жорий этилади.

Бюджет ташкилотларида меҳнатга ҳақ тўлаш тизимини янада такомиллаштириш концепцияси ишлаб чиқилади ва 2019 йил 1 сентябрга қадар муддатда киритилади.

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek