Сносга тушган уйлар учун компенсация тартиби ўзгарди

Matn12-oktabr, 2018, 20:011 daqiqa0 koʻrish

Эндиликда «снос»га тушган уйларнинг қийматини тўлаб бериш ёки ўрнига-ўрин уй (ер) бериш фақат мулкдорларга нисбатан амалга оширилади. Яъни шу уй ким(лар)ни номида бўлса, шунга.

Бундан буён бузилаётган уйда доимий пропискаси бор шахслар давлатдан уй-жой ололмайди.

Ёдингизда бўлса, яқинда Тошкентдаги «Себзор» даҳасида кечқурун ҳовлиларни бузиш бошланганди. Ўшанда шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев нолиганди: «Аҳолини максимал даражада рози қилишга ҳаракат қиляпмиз, квартираларни қарзга олаяпмиз. Уни қандай тўлаймиз, ҳали билмаймиз. Айрим хонадонларда пропискадан ўтганларни тикка турғизиб қўйсанг, улар ўша ҳовлига сиғмайди».

Мана, энди уйларни давлат ёки жамоат эҳтиёжлари учун бузиш давлатга анча арзонга тушади.

https://kun.uz/36838331

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek