Ҳокимларнинг ноқонуний снос қарорларига чек қўйиш керак

Matn27-iyul, 2019, 14:361 daqiqa0 koʻrish

Яна ва яна қайтарамиз: ўз вақтида ҳокимларнинг тушови жиловланмаса, аҳвол бундан ҳам бадтар бўлиши мумкин. Хоразмдаги воқеа навбатдаги жиддий сигнал.

https://kun.uz/14150491

Ҳоким буваларнинг "снос" масаласидаги баъзан мутлақо ноқонуний, баъзан эса қонунию, аммо адолатсиз қарорлари халқнинг сабр-косасини тўлдирмоқда.

Қушларнинг кичкинагина, хас-чўпдан қурилган ини бузилса, бунга чидолмасдан фарёд қилади. Бизда эса айримлар инсонларнинг уйини, мол-мулкини хотиржам, худди ҳеч нарса бўлмагандай бузиб, уларни кўчага ҳайдаяпти. На ваъда қилинган компенсациялар бериляпти, на аҳолини бошпана билан таъминлашяпти. Кўчада, чайлаларда, палаткаларда яшашнинг ўзи бўладими-ей...

Яхшимас, яхшимас... Вақтида чек қўйиш керак бунга.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek