ОТМларда тўлов-контракт миқдорлари оширилади
Барчани ўйлантираётган савол: контракт ҳам ошадими?
❗️Ҳа, ошади.
Давлат қабул комиссиясининг 2018 йил 4 июлдаги 2-сон баёнининг 12-иловаси билан 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб ОТМларда битта талабани тўлов-контракт шаклида бир йиллик ўқитиш миқдорлари тасдиқланган эди. Ва илк маротаба тўлов-контрактлар энг кам иш ҳақи миқдорига боғлаб қўйилганди.
Бу эса шуни англатадики, энг кам иш ҳақи ошса, контракт ҳам худди шунча фоизга ошади.
Фақат кўпчилик бир қоидадан бехабар. Худди шу иловада изоҳ сифатида айтилганки, агар республикада энг кам ойлик иш ҳақи миқдорлари оширилганда мос равишда тўлов-контракт қиймати миқдорлари навбатдаги семестр бошидан ошириб борилади.
Бу нима дегани?
Бу шуни англатадики, контрактлар баҳорги семестрдан, яъни март ойидан ошади, кузги семестрга тўланган контракт учун қўшимча тўлов тўлаш шарт эмас.
Хуллас, 2-семестрдан контракт миқдорлари қуйидагича бўлади (агар яна ойлик ошиб қолмаса):
БАКАЛАВР
1-тоифа: 45 баробар – 9 млн 122 минг 850 сўм
2-тоифа: 46 баробар – 9 млн 325 минг 580 сўм
3-тоифа: 50 баробар - 10 млн 136 минг 500 сўм
4-тоифа: 55 баробар - 11 млн 150 минг 150 сўм
5-тоифа: 60 баробар - 12 млн 163 минг 800 сўм
МАГИСТРАТУРА
1-тоифа: 49 баробар – 9 млн 933 минг 770 сўм
2-тоифа: 51 баробар – 10 млн 339 минг 230 сўм
3-тоифа: 55 баробар – 11 млн 150 минг 150 сўм
4-тоифа: 61 баробар – 12 млн 366 минг 530 сўм
5-тоифа: 66 баробар – 13 млн 380 минг 180 сўм
Дипломатияда контрактлар қанча бўлишини эса, эслатгим ҳам келмаяпти.
Агар кимдир контрактини олдиндан 1 йиллик тўлаб қўйган бўлса ҳам, барибир 2-семестр учун юзага келган фарқни қўшимча тўлов қилишига тўғри келади.
Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ

