1-сентябрдан иш ҳақи ва пенсиялар миқдори оширилмоқда
Xushnudbek.uzMatn1 daqiqa0⚡️1 сентябрдан иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдори оширилмоқда
Бу ҳақда Президентнинг тегишли Фармони имзоланди, дея хабар бермоқда ЎзА.
Фармонга кўра:
✅ 2021 йилнинг 1 сентябридан бошлаб бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдори 1,1 баробарга оширилади.
✅ 2021 йилнинг 1 сентябридан бошлаб Ўзбекистон ҳудудида:
➖ меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 822 000 сўм;
➖ базавий ҳисоблаш миқдори – ойига 270 000 сўм;
➖пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – ойига 289 000 сўм;
➖ёшга доир энг кам пенсиялар – ойига 565 000 сўм;
➖болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – ойига 622 000 сўм;
➖зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа – ойига 440 000 сўм;
➖иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги пенсияларнинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – ойига 440 000 сўм;
➖ белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан 623 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир ва ногиронлик бўйича пенсиялари миқдори – ойига 623 000 сўм этиб белгиланди.
Фармоннинг тўлиқ матни:
http://uza.uz/posts/293646
