Ботаника боғидаги тестларга ДТМнинг алоқаси йўқ
Xushnudbek.uzFoto1 daqiqa0tahrirlangan
Бугунги тестларга ДТМнинг алоқаси йўқ
Бугун, 17 август куни Ботаника боғида Тошкент вилоятидаги Астрахань давлат техника университетининг филиалига кириш тест синовлари ўтказиляпти.
Бунга Давлат тест марказининг ҳеч қандай алоқаси йўқ, деб хабар бермоқда ДТМ директори ўринбосари Сардор Ражабов.
Қўшма факультетлар қабулни мустақил равишда ўзлари амалга оширишади.
Давлат тест маркази томонидан тайёрланган тест топшириш ҳудуди уларга фақатгина ижарага берилган.
Маълумот учун: эртага, 18 август куни ДТМ республика бўйлаб 2 та сменада тестлар олади:
— “Темурбеклар мактаби” ва “Ёш чегарачилар” ҳарбий-академик лицейлари учун;
— Ҳарбий тиббиёт академияси учун;
— Ислом диний билим юртлари учун.
Тағин эртага ҳам ҳовлиқиб “запал” деб ёзиб юрманг.
👉 @xushnudbek 👈