Прокуратура ходимларига пора беришга уринганлар қўлга олинди

Matn21-sentabr, 2018, 10:152 daqiqa0 koʻrish

Manba:Daryo — LIVE

​​Нафақат милиция ходимларига, балки прокуратура ходимларига ҳам пора таклиф қилманг!

«Агробанк»нинг Томди туман филиали собиқ бошқарувчисининг иши Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент томонидан кўриб чиқилаётган бўлган. Собиқ банкир унга нисбатан жиноят иши қўзғатмаслик ва ишни ўз фойдасига ҳал қилиб бериш учун Департаментнинг Томдидаги бошлиғига 1000 доллар пора таклиф қилган. Ва охири шунинг 500 долларини бераётганида қўлга олинган.

Миробод туманида яшовчи Департаментнинг туман бўлими инспектори билан учрашиб, унинг бир қариндошига нисбатан жиноят иши қўзғатмай (унинг айби нималиги айтилмаган), ишни босди-босди қилиб юбориш учун 500 доллар пора таклиф қилган. У порани Департаментнинг Миробод туман бўлими биноси олдида бераётганида қўлга олинган.

Қўқондаги Департамент шаҳар ветеринария бўлимида қонунбузарликларга йўл қўйилганини аниқлаган — бундай ҳолатда, албатта, жиноят иши қўзғатмаса бўлмайди. Лекин шаҳар бош ветеринари ишни тинчгина ҳал қилиш учун Қўқондаги Департаментнинг бошлиғига 1 миллион сўм пора таклиф қилган. У пулни Департаментнинг Қўқон шаҳар бўлими биносига олиб келиб, шу ерда Департамент бошлиғига топширган. Сўнг унинг қўлига кишан уришган.

Пискентда бир новвойхона ноқонуний фаолият юритиб келаётган эди. Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси катта инспектори бу ҳолатни аниқлаган. Новвойхона эгаси эса газ ва электрга ноқонуний уланиб олгани, бу ҳолат бўйича далолатнома расмийлаштирилмаслиги ва ҳужжатларин тегишли тартибда рўйхатдан ўтказмаслик — хуллас, МИБ ходими ҳеч нарсани кўрмаган киши бўлиб, уйига тинчгина қайтиб кетиши учун 500 минг сўм пора таклиф қилган. Ва пора таклиф қилгани учун қўлга олинган.

Юқоридаги тўртта ҳолатнинг бари бўйича Жиноят кодексининг 211-моддаси 1-қисми («пора бериш») билан жиноят иши қўзғатилган. Агар улар айбдор деб топилса, ё камида 9,2 миллион сўмдан жарима тўлайди, ёки кўпи билан беш йилгача озодликдан маҳрум этилади. Кўриб турганингиздек, нафақат милиционерлар, балки прокуратура ходимларига ҳам пора бериш мумкин эмас.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek