Фарҳод Маҳмудов Президент маслаҳатчиси ўринбосари бўлди
Журналист Фарҳод Маҳмудов Президент маслаҳатчисининг ўринбосари этиб тайинланди
Фарҳод Маҳмудов Оммавий ахборот воситалари, маънавият ва маърифат, маданият, санъат ва ижодий ташкилотларни ривожлантириш масалалари хизматининг раҳбарига ўринбосар бўлди. Бу ҳақида, Турон24 агентлиги хабар бермоқда (энди сиёсий янгиликларни ЎзАдан эмас, Турондан эшитамиз).
Аввал кўп йиллар Хайриддин Султонов бошчилик қилган ушбу Хизмат раҳбари лавозими ҳозирча вакант қолмоқда. Августда Хайриддин Султонов қайта ташкил этилган Президент Админстрациясида президентнинг спичрайтери этиб тайинлангандан сўнг, ушбу Хизматни вақтинча Абдужаббор Абдувоҳидов бошқариб келмоқда.
Фарҳод Маҳмудов бу "Барон" фильмида роль ўйнаган актёр эмас, "Ахборот" дастури орқали танилган машҳур тележурналист.
Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ

