Ишга киритиб қўйиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари
Бош прокуратура Телеграм канали (@uzbprokuratura) Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2 та тадбири ҳақида маълумот берди.
1️⃣ Тахиатош тумани халқ таълими бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчи М. фуқаро П.ни юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали Тахиатош туманидаги 1-сонли мактабга ўқитувчи лавозимига ишга киритиб қўйиши эвазига ундан 200 АҚШ долларини пора тариқасида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
2️⃣ Фуқаролар А. ва Б. фуқаролар Ш. ва М.ларни юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали давлат божхона қўмитаси Фарғона вилояти бошқармасига ишга киритиб қўйиш эвазига улардан фирибгарлик йўли билан 4.800 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.
Иккала ҳолат юзасидан ҳам жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Каналга уланиш: 👇
https://t.me/xushnudbek

