Меҳнат ҳуқуқлари ва дам олиш кунларининг аҳамияти
Лекин шу топшириқ зўр бўлибди, ҳақиқатдан. Президентнинг ушбу топшириғи қуйи қатламда собитқадамлик билан ижро этилса, ижобий натижалар кўзга ташланади, менимча. Чунки дам олмасдан, оиласининг тафтини ҳис қилмасдан ишлашнинг эффекти анча кам, бу илмий даражада ҳам исботланган ва ривожланган давлатлар аллақачон ўз тажрибасида буни қўллаб келишмоқда. Буни инкор қилишнинг ўзи мантиқсизлик.
Блогерлар чемпионати финалида ёзган «Меҳнатнинг таги меҳнат. Роҳат қачон?» номли блогпостимда шундай сатрлар бор эди:
«Менимча, кундалик турмушда ҳар доим ҳам Жиноят кодексига амал қилинмаса қилинмасин, лекин ўзини ҳурмат қилган жамиятда Меҳнат кодексига қатъий амал қилиниши лозим ва лобид.
Агар мантиқан ўйлаб қарасак, жуда кўп нарса ходимларнинг меҳнат ҳуқуқлари бузилишидан келиб чиқади:
иш ҳақларнинг камлиги – аксарият ҳолларда коррупция ёки шу каби жиноятларга етаклайди (ёки қашшоқликка);
иш вақтининг тайинсизлиги (ҳар куни кечқурун соат 10-11 (ёки ундан ҳам кеч)гача ишлаш) – фарзандлар тарбиясининг сустлашишига етаклайди, саломатликнику гапирмай қўя қолай;
дам олиш кунларисиз ишлаш – руҳий зўриқиш ва оилалардаги нотинчликка етаклайди;
таътилсиз ишлаш – иш сифатининг кескин пасайишига олиб келади;
меҳнат муҳофазаси таъминланмаган жойда ишлаш – ҳалок бўлганлар ва ногиронлар сонининг кўпайишига сабабчи бўлади;
ишсизликнинг юқори даражаси - жамиятдаги умумий норозилик ва пессимистликни келтириб чиқаради, ижтимоий мувозанатни издан чиқаради.
Балки буларнинг барчаси биттада содир бўлмас. Яъни фарзандлар бир кунда бетарбия бўлиб қолмайди, оилалар бир кунда ажрашиб кетмайди, бир кунда ҳамма жиноятчига ёки коррупционерга айланиб қолмайди. Лекин бу секин таъсир қилувчи оғу, вақт ўтиши билан жамиятни фалажлайди, охир-оқибат барибир салбий оқибат содир бўлади.
Ходимларнинг қадр-қиммати етарлича таъминланмаган, қилган меҳнатига яраша рағбатлантирилмайдиган (қонуний йўл билан, албатта) жамият ривожланмайди. Ёки бир жойда депсиниб тураверади, ёки орқага кетади.»
Фикрларимга қўшиласизми?
Каналга уланиш: 👇
@xushnudbek
