Олий таълим вазирлиги талаба-қизларга мурожаат қилди

Matn28-oktabr, 2021, 18:451 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

Олий таълим вазирлиги талаба-қизларга мурожаат билан чиқди

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги шу тизимда ишлайдиган ёки таҳсил оладиган қизларга мурожаат билан чиқмоқда.

Унга кўра, агар сиз таълим олаётган ёки меҳнат қилаётган олийгоҳ, профессионал таълим муассасасида сизга нисбатан бирон-бир кўринишда тегажоғлик, тазйиқ, зўравонлик, ножўя хатти-ҳаракатлар таҳдиди бўлса, ёки гувоҳи бўлсангиз, ҳеч иккиланмай Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 1006 ишонч телефонига ёки @himoya_otv_bot’га мурожаат қилишингиз сўралади.

“Шахсингиз ва шахсий маълумотларингиз сир сақланиши кафолатланади. Сизга зарур бўлган барча ёрдам кўрсатилади, ножўя хатти-ҳаракатларга йўл қўймаслик, содир этилган ҳар бир ҳолат бўйича қатъий чоралар кўрилиши таъминланади”, – дейилади хабарда.

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 1
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek