Термиз ва Бойсун ҳокимликлари техник хатони тан олди

Matn28-oktabr, 2021, 17:211 daqiqa0 koʻrish
Javob berilgan xabar: Xushnudbek.uzВақт машинаси ихтиро қилган ҳокимлар Ўзбекистонда илм-фан ривожланмаган дейишади. Бўлмаган гап! Мана, айрим ҳудудларда вақтни орқага қайтарувчи машина ихтиро қ…

Кечаги «вақт машинаси» юзасидан Термиз ва Бойсун тумани ҳокимликлари муносабат билдирди

Расмий муносабатлардан маълум бўлишича, бизнинг илм-фан ҳақидаги умидларимиз ўзини оқламади. Яъни ҳеч қандай «вақт машинаси» ихтиро қилинмаган экан, шунчаки ҳокимлик ходимлари техник хатога йўл қўйишибди.

Жумладан, Термиз тумани ҳокимлиги хабарида ҳақиқатдан ҳам туман ҳокимининг сессия чақириш тўғрисидаги қарори 21 октябрь кунига белгиланган бўлсада, бу ҳақда 25 октябрь куни қарор қабул қилингани тан олинган. Бунга айбдор қилиб эса, ишга янги қабул қилинган ходим кўрсатилган. Яъни янги ходимнинг масъулиятсизлиги сабабли қарор лойиҳаси раҳбарга имзолаш учун кеч киритилган экан. Ҳокимнинг масъулиятсизлиги сабабли ушбу қарор нега имзолангани ҳақида расмий хабарда ҳеч нарса дейилмаган.

Бойсун тумани ҳокимлиги ҳам ўзининг расмий муносабатида ҳақиқатдан 13 октябрдаги қарор билан 11 октябрь кунига сессия чақирилгани тан олинган. Бунга ҳам айбдор қилиб масъул ходим кўрсатилган, яъни масъул ходимнинг эътиборсизлиги туфайли тайёрланган қарор лойиҳаси кечиктириб электрон дастурга киритилган экан.

Иккала ҳокимлик ҳам масъул ходимга интизомий чора қўлланганини, келгусида бу каби ҳолатларга йўл қўйилмаслигини таъкидлашган.

Ҳар ҳолда Термиз ва Бойсун тумани ҳокимликлари хатони тан олиб, бу бўйича муносабат билдиришди. Аммо Тахиатош ва Бўстон ҳокимликлари пинагини ҳам бузгани йўқ. Ёки ушбу ҳокимликлар хато қилишмаганмикин? Балки ушбу иккала ҳоким ростдан «вақт машинаси» ихтиро қилгандир? А, лаббай?

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek