Электр узилишлари энг кўп кузатилаётган ҳудудлар

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalFoto1 daqiqa0

Manba:UzA | Tezkor xabarlar

Қуёш ботиши фонида юқори кучланишли электр узатиш тармоқлари ва симёғочлар

Қайси вилоятларда энг кўп электр узилишлар кузатилаётгани маълум қилинди. Сурхондарё етакчи.

Шавкат Мирзиёев раислигида қиш мавсумига тайёргарликда йўл қўйилган камчиликларни ҳал этиш ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилмоқда, деб хабар бермоқда ЎзА мухбири.

Йиғилишда таъкидланганидек, электр энергияси бўйича энг кўп танқислик Самарқандда суткасига – 1,6 миллион киловатт-соат, Андижон, Фарғона ва Қашқадарёда – 1,5 миллион киловатт-соатдан, Наманганда – 1,3 миллион киловатт-соатни ташкил этган.

Энг кўп узилишлар Сурхондарёда – 7 соатгача, Қашқадарёда – 6 соатгача, Фарғона ва Андижонда – 5 соатгача, Самарқандда – 3 соатгача, Бухорода – 2 соатгача кузатилган. Ушбу узилишларга асосан иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолининг электр энергиясига талаби кундан-кунга ошиб бориши, шунингдек, тақсимловчи тармоқларнинг 60 фоизи эскиргани сабаб бўлаётгани қайд этилди.

Батафсил: http://uza.uz/posts/195065

Каналга уланиш:
➡️ @uzauz

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek