Жиззахда қурилаётган кўп қаватли уй қулаб тушди

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalFoto1 daqiqa0tahrirlangan
Жиззах шаҳрида қисман қулаб тушган янги қурилаётган кўп қаватли бино

Бугун Жиззахдаги кўп қаватли уйнинг бир қисми қулаб тушди

Бугун 10 январь куни соат 17:15 лар атрофида Жиззах шаҳар Зилол маҳалласи Мустақиллик кўчасида янгидан қурилаётган кўпқаватли уйлардан бири қулаб тушган.

Ҳозирда воқеа жойга вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, ички ишлар ва тиббиёт ходимлари етиб боришиб, ҳолатни ўрганишмоқда.

Фойдаланишга топширилмаган мазкур бино 6 қаватли бўлиб, хусусий тадбиркор томонидан устки 4 қавати яшаш учун тураржой, пастки 2 қавати нотураржой дўкон сифатида қурилаётган бўлган.

Бирламчи маълумотларга кўра, воқеа натижасида жабрланганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ. Шундай бўлишига қарамасдан, ҳозирда қидирув-қутқарув ишлари олиб борилмоқда.

“Ҳолат юзасидан тўлиқ маълумот берилади”, - дейилади ФВВ хабарида.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek