Самарқандда туркийзабон ёшлар шеър оқшомлари бошланди

Matn14-noyabr, 2018, 21:131 daqiqa0 koʻrish

​​Самарқандда шеър оқшомлари

Бугун Самарқанд шаҳрида "Самарқанд шеър оқшомлари" туркийзабон ёшлар анжуманига старт берилди. Анжуманда Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон, Туркманистон ҳамда Қирғизистондан таклиф этилган ёш ижодкорлар билан бирга ўзбекистонлик 25 нафар ёш шоир ҳам қатнашади.

Тадбирдан мақсад туркий халқлар ўртасидаги адабий алоқаларни мустаҳкамлашдир.

Эътиборлиси анжуманда анчадан буён расмий тадбирларда кўринмаётган халқ шоири Хуршид Даврон ҳам иштирок этмоқда. Унга яна бир халқ шоири Усмон Азим ҳамроҳлик қилаяпти. Улар ёш шоирларга 3 кун давомида устозлик қилишади.

Суратда чапдан ўнгга:
Халқ шоирлари Хуршид Даврон ва Усмон Азим, Ёзувчилар уюшмаси раиси ўринбосари Нодир Жонузоқ ҳамда Самарқанд вилоят ҳокими ўринбосари Рустам Қобилов.

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek