Муҳаммад Юсуф таваллудининг 68 йиллиги
Xushnudbek.uzMatn1 daqiqa0tahrirlanganManba:Xushnudbek.uz
Бугун Муҳаммад Юсуф таваллуд топган сана.
Агар шоир ҳаёт бўлганида, бугун 68 ёшга тўлган бўлар эди. Муҳаммад Юсуфни севиб ўқимаган юртдошимиз кам бўлса керак. Унинг жайдари, халқона тилда ёзилган шеърларида самимияти шундоқ уфуриб турар эди.
Келинг, бугун Муҳаммад Юсуф шеърларини биргаликда ўқисак, нима дедингиз?
Шоир айтганидек:
Мендан нима қолар:
Икки мисра шеър,
Икки сандиқ китоб,
Бир уюм тупроқ.
Одамлар ортимдан
Нима деса дер,
Мен сени ўйлайман
Ўзимдан кўпроқ –
Лола, лолажоним,
Лолақизғалдоқ!
Муҳаммад Юсуф шеърлари
👉 https://teletype.in/@xushnudbek/muhammad-yusuf
P.S.: Муҳаммад Юсуфнинг ўзи билан ҳаётда кўришиш насиб қилмаган-у, лекин вафотларидан кейин улар билан боғлиқ кўплаб хотиралар қолган. Масалан, Муҳаммад Юсуфга бағишланган марсияни айтиб, академик лицейга имтиҳонсиз ўқишга кирганман, Муҳаммад Юсуфнинг 50 йиллигига бағишланган оммавий катта тадбирларнинг деярли барчасида чиқиб, шу марсияни айтиб берганман (товба, шунга ҳам 18 йил бўлибди, вақтнинг сувдай оқишини қаранг).
Батафсил мана бу ерда ўқишингиз мумкин, анча йиллар олдин бу ҳақда сайтимда ёзгандим.
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 870

