Ҳалима Худойбердиева хотирасига бағишланган шеърлар

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn2 daqiqa0tahrirlangan

Раҳматли Ҳалима Худойбердиева шеърлари менга ёқарди. Илк марта 8-синф адабиёт дарслигида кўрганман шекилли, ҳаммасини ёд олгандим. Улардан бетакрор шеърлар абадий мерос бўлиб қолди.
Уларнинг хотирасига айрим шеърларини яна бир бор эслаб ўтамиз.

(Қисқа парчалар, тўлиқ шеърлар пастдаги ҳаволада берилган)

Онагинам!
Дориламон кунлар келди, шафақлари ол,
Қаён боқсанг, шайланишлар ва созлашар тор.
Олча гулин кўзларингга суртасан беҳол:
«Бу кунларга етганлар бор, етмаганлар бор».

Онагинам!
Ўзинг тортма давралардан, эл чорлаганда,
«Тирикликнинг байрами», деб созланганда тор.
Ўзинг сўлғин лаблар билан пичирлагандай:
«Бу кунларга етганлар бор, етмаганлар бор».

* * *

Ошиқларинг пойингта гул отиб ҳам бўлди,
Хилватларда лабингдан бол тотиб ҳам бўлди,
Ва бу ҳақда кимларгадир сотиб ҳам бўлди,
Сен бари бир муқаддассан,
Муқаддас Аёл!

Ҳарир, хушбўй баданингда тошлар изи бор,
Кўкрагингда эгилган не бошлар изи бор,
Қуёш изи, куйдирган қуёшлар изи бор,
Сен бари бир муқаддассан,
Муқаддас Аёл!

* * *

Бегим сизни табиат расо қилиб яратган,
Кимларнидир ўйчану сизни кулиб яратган.
Ногаҳон бериб қўйиб бу ақлни, камолни,
Ўзи ҳам рашк, ҳасадда тўлиб-тўлиб яратган.

Ўзга тортмам чексам ҳам шунча жабр-у жафони,
Ўзгага ҳам бермасман Сиздек бир бевафони!
Бегим, Сизни табиат расо қилиб яратган…

* * *

Мен шунчаки ўйлагим келмас,
Хаёл — шароб мисол қилсин сархуш, маст.
Мен шунчаки куйлагим келмас,
Овоз пардаларим чидаб берса бас.

Шунчаки ёзмоқ-чи, кўнгил тўлмайди,
Шунчаки ёзмоққа бормайди қўлим.
Шунчаки ёзганга чидаб бўлмайди,
Шунчаки ёзмоқ, бу — шоирга ўлим.

Батафсил:
https://telegra.ph/Halima-Xudoyberdiyeva-sherlari-08-18

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/xushnudbek

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek