Муҳаммад Юсуф таваллуд топган кун муносабати билан мутолаа

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn1 daqiqa0tahrirlangan

Manba:Xushnudbek.uz

Кечки мутолаа #кечки_мутолаа
(ўқиш учун атиги 15 дақиқа вақтингиз кетади)

Бугун Муҳаммад Юсуф таваллуд топган сана. Агар шоир ҳаёт бўлганида, бугун 66 ёшга тўлган бўлар эди. Муҳаммад Юсуфни севиб ўқимаган юртдошимиз кам бўлса керак. Унинг жайдари, халқона тилда ёзилган шеърларида самимияти шундоқ уфуриб турар эди.

Келинг, бугун Муҳаммад Юсуф шеърларини биргаликда ўқисак, нима дедингиз?

Шоир айтганидек:

Мендан нима қолар:
Икки мисра шеър,
Икки сандиқ китоб,
Бир уюм тупроқ.
Одамлар ортимдан
Нима деса дер,
Мен сени ўйлайман
Ўзимдан кўпроқ –
Лола, лолажоним,
Лолақизғалдоқ!

Муҳаммад Юсуф шеърлари

https://teletype.in/@xushnudbek/muhammad-yusuf

P.S.: Муҳаммад Юсуфнинг ўзи билан кўришиш насиб қилмагану, лекин вафотларидан кейин улар билан боғлиқ кўплаб хотиралар қолган. Масалан, Муҳаммад Юсуфга бағишланган марсияни айтиб, академик лицейга имтиҳонсиз ўқишга кирганман, Муҳаммад Юсуфнинг 50 йиллигига бағишланган оммавий катта тадбирларнинг деярли барчасида чиқиб шу марсияни айтиб берганман. Батафсил мана бу ерда ўқишингиз мумкин, анча йиллар олдин бу ҳақда сайтимда ёзгандим.

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 2
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek