Mўъжиза китоб болалар энциклопедияси ҳақида хотиралар
Xushnudbek.uzAlbom2 daqiqa0tahrirlangan






Китоб жавонимизни титкилаб, «мўъжиза»ни топиб олдим. Мана шу китобни кўрсам, болалагимнинг ширин хотиралари ёдимга тушади. Адашмасам, ушбу китобнинг ҳар учала жилдини 2-3 қайтадан ўқиб чиққанман ва ўзим учун олам-олам маълумотлар олганман.
1998 йил чоп этилган «Мўъжиза китоб»дан олган маълумотларим ҳалигача фойда беради. Болаларнинг турли соҳалардаги энциклопедик билимларини ошириш, дунёни таниш давомидаги саволларига жавоб бериш учун ҳали бундан зўрроқ китоб кўрмадим. Китобдаги мақолалар ўта содда ва тушунарли тилда ёзилган.
Қанийди, шу китобнинг янгиланган таҳририни лотин ёзувида чоп этишса ва болажонларимиз ўқиб чиқишса жуда зўр иш бўлардида. Шу ишни бошлаган инсон савобнинг тагига қоларди.
P.S.: айтганча, уйимизда «Мўъжиза китоб»нинг фақат 3-жилди қолибди, 1 ва 2-жилдини тополмадим. Агар кимдадир шу жилдлари бўлса, унда ёки сотиб олишга, ёки ҳадяни жон деб қабул қилишга розиман :)
👉 @xushnudbek 👈

