Товуқлар ва тулки ҳақида бўлмағур масал

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn1 daqiqa0tahrirlangan

#кечки_мутолаа

Ҳайвонот оламида қизиқ-қизиқ воқеалар бўлиб туради. Буни фақат биз инсонлар унча тушуна олмаймиз холос. Ана шундай тўқима воқеалардан бири акс этган қуйидаги масални бир ўқиб кўринг-а:

Товуқлар ва тулки ҳақида бўлмағур масал

Бир ўрмонда товуқлар
Тулкидан безор эрди.
Тулкивой-чи, ўғирлаб
Улар тухумин ерди.

Бир куни охир пичоқ,
Қадалди хонумонга.
Товуқлар арз қилишди,
Ўрмон шоҳи Арслонга.

Арслон ҳам узоқ ўйлаб,
Келибди шу қарорга.
Аризани берибди
Айиқвой прокурорга.

Айиқвой ҳам дарғазаб
Хатни олиб қўлига.
Имзолаб туширибди
Миршаб боши Бўрига.

Бўрининг ҳам жаҳли тез,
Ўшқириб шундай дебди:
“Шунча арз-дод шунгами!?
Бир тухум еса-ебди”

Лек, топшириқ тепадан,
Ижросин қилмоқ керак.
Буни кўриб чиқишни
Тулкига “илмоқ” керак!

Тушади сўнг ариза
Тулкивойнинг ўзига.
Товуқларни чақириб,
Кўрсатади кўзига.

Аввал юлиб патларин,
Орқасини қиздирди.
“Муаммо ҳал бўлди” деб,
Ўзларига ёздирди.

Сўнгра ҳисобот учун
Қалам олиб қўлига,
“Муаммо ҳал бўлди” деб,
Хат ёзади Бўрига.

Бўри Айиққа ёзар
Қўлига қалам олиб,
Тулкивойнинг хатини
Қўяр илова қилиб.

Айиқ Арслонга кириб,
“Адолат тикланди!” дер.
Қойиллатиб қўйгандек
Кўксини керарди Шер.

Хуллас, шу ерга келиб,
Эртак тамом бўлади.
Кечаги ўғриликлар
Бугун ҳамон бўлади!!!

Масал муаллифи ноаниқ, интернетдан олинди

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 3
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek