Баҳодир Қурбоновга генерал-лейтенант унвони берилди
Xushnudbek.uzFoto1 daqiqa0
Президент фармонига биноан мудофаа вазири Баҳодир Қурбоновга генерал-лейтенант ҳарбий унвони берилди.
Бугун унга ушбу ҳарбий унвонни Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев топширган.
2019 йилги байрамда ўша пайтдаги мудофаа вазири, ҳозирги Давлат хавфсизлик хизмати раиси Абдусалом Азизов генерал-лейтенант ҳарбий унвони билан тақдирланган эди. Шунингдек, ўша йили Миллий гвардия қўмондони Баҳодир Тошматов генерал-полковник ҳарбий унвони билан, ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов эса генерал-лейтенант ҳарбий унвони билан тақдирланган эди.
Маълумот ўрнида: генерал-лейтенант ҳарбий унвони Ўзбекистонда даражаси жиҳатидан 3-ўринда туради (армия генерали ва генерал-полковник унвонларидан кейин).
👉 @xushnudbek 👈





