Давлат хизматчиларининг даромадларини очиқлаш масаласи

Matn12-dekabr, 2018, 11:232 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan
Javob berilgan xabar: Xushnudbek.uz​​​​Ҳокимни ўғри урди Кун.уз нашрининг ёзишича, ўтган ҳафтада Чилонзор тумани ҳокими Сарвар Махаметовнинг хонадонига ўғри тушган. Бош прокуратуратура матбуот х…

Бировнинг пулини санаш тўғрими?

Айримлар юқоридаги постимда ҳокимга нисбатан адолатсизлик қилганимни айтишмоқда. «Уни порахўрга чиқариб қўйдингиз» деганлар ҳам бўлди. Бу хато хулоса. Далил ва фактларсиз бировга бундай катта айб қўядиган одатим йўқ. Ҳокимнинг уйидаги пуллар ҳалол ишлаб топилганига ишонишга мажбурман, чунки аксинча эканлигига исботим йўқ. Ўзи шундоқ ҳам бошига мусибат тушиб турган бир пайтда, қўлга тушган ўғри-муттаҳамлар қолиб, ҳокимни нимададир айблаш, бу - ноҳақлик, албатта.

Мен шунчаки савол бердим. Савол бериш эса айб эмас. Жамоатчилик назоратида фуқаролар кўпроқ савол беришлари керак. "Нега бу бундай?", "Нега бу қилинмади?" ёки "Нега бу иш қилиняпти?" ва ҳ.к.

Хорижий мамлакатлар тажрибасида ҳукумат вакиллари, йирик мансабдорлар, судьялар ҳар йили ўз даромадлари ва харажатларини оммага очиқ эълон қилади. Йил давомида қанча пул топди, қанча ишлатди, қанчаси ўзига қолди. Номида қанча мулк борлиги ҳам албатта очиқланади. Шунга қараб, халқ ўзи баҳо беради, атиги 3-4 млн ойлик оладиган, турмуш ўртоғи уй бекаси бўлган фалон амалдор данғиллама участкани қайси пулга қурди, ўғлига Каптивани қайси пулга олиб берди, қизининг суперконтрактига 200 млн сўмни қаердан олди, уйидан ўғирланган 10 минглаб доллар қаердан келиб қолди ва ҳ.к. Бу коррупцияга қарши курашишнинг энг самарали ва жаҳонда тан олинган механизмидир.

Лекин халқаро экспертлар бу каби тизимни қўллашда энг аввало давлат хизматчиларининг ижтимоий аҳволини (ойлиги, мукофотлари, қўшимча имтиёзлари ва ҳ.к.) яхшилаш кераклигини уқтиришади. Йўқса, шундоқ ҳам арзимаган ойлик оладиган мансабдорларнинг даромадлари очиқланса, халқда кескин норозилик, ишончсизлик келтириб чиқариши ва жамиятдаги вазият издан чиқиши мумкинлигини алоҳида уқтиришади. Бир томондан улар ҳам ҳақ.

Ўзбекистон ҳам қачондир шу босқичга албатта келади. Бунинг учун тегишли ишлар қилинаётганини ҳам биламиз. Оз қолди. Ўша кунлар келади, ишон...

Унгача эса биз саволлар бериб турамиз: «бу пуллар қаердан келди?»

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek