Халқаро меҳнат ташкилоти бош директори Ўзбекистонга келади
Xushnudbek.uzMatn1 daqiqa0Халқаро меҳнат ташкилоти бош директори илк бор Ўзбекистонга келади
13 декабрь куни Халқаро меҳнат ташкилоти бош директори Гай Райдер илк марта Ўзбекистонга келади. Бу ҳақда 11 декабрь куни ТИВ ахборот хизмати хабар берди.
ХМТ вакили Йонас Аструпнинг Turon24га маълум қилишича, бу нафақат Гай Райдернинг, балки ташкилот бош директорларининг Ўзбекистонга илк ташрифи ҳисобланади.
ХМТ делегацияси Вазирлар Маҳкамаси, Ташқи ишлар, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирликлари, Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси, Савдо-саноат палатасида музокаралар ўтказади.
Шунингдек, Гай Райдер Тошкентда ўтадиган “Барқарор ривожланиш мақсадлари йўлида муносиб бандликни таъминлаш: халқаро амалиёт ва Ўзбекистон тажрибаси” мавзусидаги халқаро конференцияда ҳам қатнашади.
Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ


