Халқ банки раиси пенсия тизимидаги даромаддан нолиди

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn2 daqiqa0

Manba:davletovuz

​​Халқ банки Бошқаруви раиси Абдурасул Абдуллаев фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия тизими бўйича инфляция кўрсаткичидан юқори даромад тўлай олмаётганидан, бу ҳолат давом этса, банкрот бўлиши мумкинлигидан нолибди. Унинг айтишича, 2017 йилда жамғариб бориладиган пенсия тизимидаги маблағларни жойлаштиришдан ўртача 7,6 фоиздан даромад олинибди.

Авваламбор, агар шундай бўлса, бундай самарасизлик сабабини фақат раҳбариятдан излаш керак. Ўзбекистон давлат банкларида топшириқ бажарувчига айланган амалдорларни менежерларга алмаштириш/айлантириш вақти аллақачон келган. Солиқ тўловчилар бу боқиманда давлат банкларини ўз ҳисобидан "содержать" қилаётгани етмаётганидек, "мен нима қилай, биз солдатмиз" типидаги самарасиз менежментни ҳам бўйнига юк қилиб кўтариб юришга мажбур эмас.

Иккинчидан, Халқ банки жамғариб бориладиган пенсия таъминоти пулларини камида қайта молиялаш ставкасидан (ҳозирда 16%) бошқа банкларга жойлайди. Агар бу ишнинг маъмурий харажатлари шунчалар юқори бўлса, демак яна савол банк менежментига.

Учинчидан, банк аҳолининг жамғариб бориладиган пенсиясини эплай олмас экан, у ҳолда қайси банкда пенсия жамғармаларни сақлашни одамларнинг ўзига қўйиб бергани маъқул (нега бу ҳақда қонун ижодкорларига мурожаатингизда сукут сақлагансиз, бизга қоронғу). Ишонинг, фуқаролар Халқ банкидан самаралироқ банкни топишга салоҳияти ва молиявий билими етади.

Тўртинчидан, сизга сув текин ресурс сифатида топшириб қўйилган жамғарма маблағлари бошқа банкларга конкурс асосида тақсимот қилиб, ўтказиб берилса, аҳволингиз нима бўлади. Кейинги баҳонангизни ўйлаб кўрдингизми?

Албатта, буларнинг барчаси ИМҲО,

Халқ банкининг менежменти Gazeta.uz сайтида эълон қилинган материал тагидаги изоҳларни ҳам ўқиб қўйса ёмон бўлмас эди.

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek