2019 йилга ном берилгани ҳақидаги хабарлар ёлғон
Ҳали 2019 йилга ном берилгани йўқ, ёлғон ахборотларга ишонманг
Узоқ йиллар давомида Конституция байрами арафасида келгуси йилга ном берилишига кўникиб қолган эдик. Бу ўзига хос анъанага айланганди.
Лекин ўтган йилдан бошлаб, келгуси йил номи Конституция байрамига бағишланган тадбирда эмас, балки Президентнинг Олий Мажлисга тақдим этадиган мурожаатномасида маълум қилинадиган бўлди. Жорий йилда ҳам ана шундай мурожаатнома бўлади (бу ҳақида Президент ўз нутқида таъкидлаб ўтди) ва йил номи ҳам ана шу мурожаатномада айтилиши кутилмоқда. Мурожаатнома ўқиб эшиттириладиган сана ҳозирча маълум қилинмади.
Шу сабабли ижтимоий тармоқларда тарқаб юрган йил номи ҳақидаги хабарларга ишонманг. Балки ростдан соғлиқни сақлаш соҳасига оид йил бўлиши ҳам мумкин (лекин бунақа йил илгари кўп бўлган), бу менга қоронғу. Аммо расман йилга ном берилгани 100% ёлғон. Бундай нарсаларни олдиндан ишонч билан айтмаслик керак.
Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ

