Пропискага оид вазифалар ижроси таҳлили

Matn9-dekabr, 2018, 20:382 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

Пропискага оид вазифалар ҳали ҳам тўлиқ бажарилмади. Йил тугашига эса оз қолди.
(Муҳримнинг постидан илҳомланиб)

Президент фармон ва қарорларида белгиланган вазифаларнинг ҳаммаси ҳам ўз вақтида бажарилмаётганлигини кеча давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев ҳам ўз нутқида таъкидлаб ўтди. Хусусан, шундай дейилади:

«Қабул қилинган қонун ҳужжатларида белгиланган 13 мингдан ортиқ топшириқларнинг 20 фоизи муддатида ижро қилинмаган».

Келинг, энди биз биргина пропискага оид белгиланган вазифалар қай даражада бажарилганини кўриб чиқамиз.

Ҳаракатлар стратегияси доирасида 2018 йил 22 январь куни ПФ-5308-сонли Президент фармони билан 2018 йилги давлат дастури қабул қилинган эди.

Ушбу дастурнинг 56-бандида фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш мақсадида доимий ва вақтинча рўйхатга қўйиш (ҳисобга олиш) тартибини соддалаштириш масаласи белгиланган. Ундаги ҳар бир вазифани алоҳида-алоҳида таҳлил қиламиз:

✅❌ паспорт олиш, таълим олиш, меҳнат қилиш ва бошқа ҳуқуқларни амалга оширишда прописка билан боғлиқ чекловларни бартараф қилиш;
• Қисман бажарилди.

✅❌ вояга етмаган шахснинг белгиланган муддатда паспорт олмаганлиги учун маъмурий жавобгарликни бекор қилиш;
• Қисман бажарилди. Яъни февралда лойиҳа ишлаб чиқилди, лекин қонун ҳалигача қабул қилинмади.

✅❌ меҳнат муносабатлари жараёнида паспорт тизими қоидаларига риоя этмаганлик учун иш берувчининг маъмурий жавобгарлигини бекор қилиш;
• Қисман бажарилди. Лойиҳа бор, лекин қонун ҳалигача қабул қилинмади.

✅❌ вақтинча ёки доимий пропискасиз ёхуд турган жойи бўйича ҳисобда турмасдан яшаганлик учун маъмурий жазо чораларини енгиллаштириш, яшашга йўл қўйганлиги учун жавобгарликни бекор қилиш назарда тутилади.
• Қисман бажарилди. Лойиҳа бор, лекин қонун ҳалигача қабул қилинмади.

✅ мавсумий ишларга (қурилиш, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда) жалб қилинганларни вақтинчалик рўйхатга олиш тизимини соддалаштириш, улар учун уй-жой ижараси, уй-жойдан текин фойдаланиш битимини тузиш талабини бекор қилиш;
• Бажарилди.

✅❌ Тошкент шаҳри ва вилоятида доимий пропискага эга бўлган фуқаролар учун кўчмас мулк сотиб олиш бўйича амалдаги талабларни соддалаштириш;
• Қисман бажарилди. Лекин бу банд бўйича айрим тушунмовчиликлар бор. Бу ҳақида кейинроқ.

✅ ички туризмни ривожлантириш мақсадида вақтинча пропискасиз (яшаш жойи бўйича ҳисобга турмасдан) бўлиш муддатини узайтириш;
• Бажарилди. Вақтинчалик прописканинг максимал муддати 1 йилгача узайтирилди. Илгари 6 ойгача эди.

❌❌❌ Тошкент шаҳри ва вилоятида доимий пропискага эга бўлмаган фуқаролар учун асоссиз спекуляциянинг олдини олиш чораларини кўрган ҳолда иккиламчи бозордан кўчмас мулк сотиб олишга бўлган чекловларни бекор қилиш;
• Бажарилмади. Қачон бажарилиши ҳам маълум эмас.

Тез орада юқоридаги бандлар бўйича асослантирилган батафсил мақола эълон қиламан.

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek