Ҳомиладор аёлни қабул қилмаган икки мансабдор ишдан олинди
Ҳомиладор аёл пропискаси йўқлиги сабаб туғруқхонага қабул қилинмагани учун 2 мансабдор ишдан олинди
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода ҳомиласи етилиб, туғруқ оғриқлари бошланган аёл Тошкент шаҳридаги 1-сон туғруқ комплексига пропискаси йўқлиги боис қабул қилинмагани ҳақида видео тарқалди.
Аниқланишича, Самарқанд вилояти, Иштихон туманида доимий рўйхатда туриб, ҳозирда Тошкент вилояти Янгийўл туманида истиқомат қилиб келган ҳомиладор аёл 29 апрель тонгги:
❗️ 04:25да Тошкент шаҳар 1-сон туғруқ комплексига олиб келинган. Навбатчи шифокор аёлни кўрикдан ўтказиб, “Ҳомиладорлик 1, 41-хафта. Туғруқнинг 1-даври латент фазаси” ташхисини қўйган. Навбатчи шифокор, аёлни дислокация бўйича Янгийўл тумани туғруқ комплексига ёки Тошкент тиббиёт академиясининг 1-клиникасидаги туғруқ бўлимига боришни тавсия қилган.
❗️ соат 05:40да аёл тез тиббий ёрдам машинасида Тошкент тиббиёт академиясининг 1-клиникаси туғруқ бўлимига олиб борилган;
❗️ соат 7:40 да аёлнинг кўзи ёрган ва қиз фарзанд дунёга келган.
Ушбу вазият юзасидан ўзи масъул бўлган йўналишда шундай салбий ҳолатларнинг олдини олиш чораларини кўрмагани учун Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғининг оналик ва болаликни муҳофаза қилиш ҳамда репродуктив саломатлик бўйича ўринбосари Р.Ҳаитбаева ва туғруқ комплекси бош шифокори Р.Алимжановалар эгаллаб турган вазифасидан озод этилган.
Маълумот учун:
✅"Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида"ги қонуннинг 24-моддасига кўра бемор тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилган ва тиббий ёрдам олаётган пайтда шифокорни ва даволаш-профилактика муассасасини танлаш ҳуқуқига эга.
✅ МЖтКнинг 59-1-моддасига кўра, ҳаёти ёки соғлиғи учун хавфли ҳолатда бўлган шахсга тиббиёт ташкилотларида қонунга ёки махсус қоидаларга мувофиқ шошилинч ва (ёки) кечиктириб бўлмайдиган тиббий ёрдам кўрсатиши керак бўлган шахс томонидан шундай ёрдам кўрсатишни асоссиз равишда рад этиш:
➖ фуқароларга – 735 минг сўмдан 1 млн 225 минг сўмгача;
➖ мансабдор шахсларга – 1 млн 225 минг сўмдан 2 млн 450 минг сўмгача жарима солишга сабаб бўлади.
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 2


