Пенсия ва нафақани пластикда олувчиларга 1% қўшиб берилади
Xushnudbek.uzMatn1 daqiqa0tahrirlangan❓Пенсия ва нафақани пластикда оладиганларга нима учун қўшимча 1% қўшиб бериляпти?
Чунки шу пайтгача кўплаб пенсионерлардан қуйидагича шикоят келиб тушарди: “биз пластикни ҳамма жойга ҳам ишлатолмаяпмиз, баъзан нақд пул ҳам керак бўляпти, лекин банкоматлардан пулни нақдлаштирсак, банк хизмати учун 1% олиб қолишади, биз зарар қиляпмиз” деган мазмунда.
Шу сабабли кўпчилик пенсионерлар пенсиясини пластикда эмас, нақд пулда олишни афзал билишарди.
Мана шу эътирозлардан келиб чиқиб, 1 майдан бошлаб пенсия ва нафақасини пластикда оладиган барчага 1% қўшимча пул қўшиб бериладиган бўлди. Шунда банкоматдан нақдлаштирганда пенсионерлар ҳеч қанақа зарар кўрмайди.
Энг қизиғи, мабодо пенсионер пластикдаги пулни нақдлаштиришни истамаса, унда ўша 1% пул олиб қўйилмайди, балки бу қўшимча пул пенсионерларда қолади.
Лекин нақд пулда пенсия оладиганларга 1% қўшиб берилмайди, улар пенсия ва нафақаси қанча бўлса, шунча олади. Ва шунга яраша қўшимча харажат ҳам қилмайди. Нақд пулни тарқатишдаги харажатлар учун давлат бюджетидан “Халқ банки”га 1% маблағ берилади, бу пул пенсионерлар ҳисобдан олинмайди.
Юқоридагиларга кўра, нақд пулда пенсия ва нафақа оладиганларга яхшиси бу пулни пластикда олишга ўтишларини тавсия қиламан. Шунда ҳам қулай бўлади, ҳам қўшимча фойда бўлиши мумкин. Яна ҳам ўзингизга қаранг, бу ихтиёрий, ўзингиз ҳал қиласиз.
Хуллас, шунақа гаплар.
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 1131

